Қатар компаниялари мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқчи

    Жорий йил 17 октябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қатар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Аҳмад ал-Куварий иштирокида Ўзбекистон ва Қатарнинг давра суҳбати ўтказилди.

    Мулоқотда 40 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари, шунингдек, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    Ўзбекистон томони мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий динамикасини қайд этди. Қатарнинг қатор йирик компаниялари Ўзбекистонда энергетика, йўл инфратузилмаси, логистика ва туризм соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келяпти.

    Шу билан бирга, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш ва кўламини кенгайтириш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Гап қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, тоғ-металлургия, энергетика ва нефть-кимё, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, транспорт ва логистика соҳалари, шунингдек, кенг кўламли хусусийлаштириш дастури ҳақида боряпти. Улар янги ташаббусларни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Қатар томони Ўзбекистоннинг инвесторлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва муҳокама этилган барча лойиҳалар бўйича фаол ишлашга тайёрлигини таъкидлади.

    Давра суҳбати якунлари бўйича Qatar Dynasty Jet компаниясининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар, Қатарнинг Al Mai Trading, High Com Global Trading ҳамда Ўзбекистоннинг Millmax Trading ва Turan as компаниялари билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates