Қатар Давлати Авиация маъмурияти мамлакатимиз халқаро ҳаво транспортини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

    2024 йил 16 октябрда Самарқанд шаҳрида “Ўзавиация” агентлиги делегацияси билан Қатар Давлати Авиация маъмурияти делегацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда томонлар инспекторларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро ҳаво транспортини ривожлантириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, ICAO аудитига тайёргарлик кўриш, ўтказиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича келишиб олдилар.

    Шунингдек, томонлар Ўзбекистон вакилларининг Қатар Ҳукуматининг грант дастурлари асосида метеорология, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, учувчилик ва муҳандислик йўналишларида авиация мутахассисларини тайёрлаш дастурларида иштирок этиш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates