Қайси соҳаларда тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритмоқда?

    Маълумотларга кўра, савдо ва саноат соҳасида тадбиркорлик субъектлари энг кўп фаолият юритмоқда.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

    Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 август ҳолатига 396 448 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда.

    Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

    — савдо соҳасида – 150 319 та;

    — саноат соҳасида – 63 049 та;

    — қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 33 668 та;

    — қурилиш соҳасида – 30 080 та;

    — яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 123 та;

    — ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 521 та;

    — ахборот ва алоқа соҳасида – 9 915 та;

    — соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 9 584 та, бошқа соҳаларда эса – 55 189 тани ташкил қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates