Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Яъни барқарорлик рейтингида «ААА» тоифадаги (100-96 балл) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно).
Солиқ органларида мавжуд барча дастурий маҳсулларда «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш юзасидан буйруқ расмийлаштириш чекланди.
Бошқа тоифага ўзгарганда ушбу рағбанлантириш амал қилмайди.
Шунингдек, ҚҚС суммасини 1 кунда текширувларсиз қоплаш (қайтариш) бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан маълумотлар базаларини интеграция қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил 1 мартдан интеграция натижасида олинган маълумотлар асосида «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 1 кун муддатда автоматик равишда ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) йўлга қўйилади.