Қибрайдаги «Имкон»га А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети раҳбарияти ташриф буюрди

    Таълим 21 апрел 2022 2860

    Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистонга А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети раҳбарияти ташриф буюрган.

    Бугун меҳмонлар Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Имкон» реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди.

    Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Имкон» реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 қувватга эга бўлиб, бугунги кунда 100 нафарга яқин - нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар, эшитишида оғир нуқсонлари бўлган болалар, кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар, психик ривожланишда кечикаётган болалар, ақли заиф бўлган болалар, таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болаларда соғломлаштириш ишлари ҳамда таълим-тарбия ишлари олиб бориляпти. Ушбу МТТда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган махсус эҳтиёжли болалар ҳафта давомида 5 кун, 24 соат давомида шифокорларнинг доимий назорати остида соғломлаштириш ишлари ҳамда «Илк қадам» давлат ўқув дастури бўйича таълим-тарбия оляпти.

    Бугунги кунда 150 нафар тарбияланувчиларга мўлжалланган «Имкон» реабилитация маркази эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида замонавий талаблар асосида қурилиб фаолиятини бошлаган.

    Меҳмонлар ташкилотга ташриф давомида ташкилот ходимлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг мутахассислиги ва таълим олган олийгоҳлари билан қизиқди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Ушбу ташкилотда педагоглар жамоаси 15 нафар тарбиячи, 16 нафар тарбиячи ёрдамчиси, 13 нафар дефектолог, 1 нафар психолог, мусиқа ходими ва жисмоний тарбия ўқитувчисидан иборат. Меҳмонларнинг фикрича, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун, мактабгача таълим тизимиданоқ самарали ишлар бошланган. Бу албатта қувонарли эканлигини таъкидлади.

    Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда янги авлод мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тизимида ривожланишида орқада қолган болалар учун қулай ва хавфсиз муҳитни яратиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилган. Замонавий жамиятнинг муҳим вазифаларидан бири — бу алоҳида эҳтиёжли болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларга биринчи навбатда инклюзив таълимни жорий этиш орқали сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишдир.

    Бу эса келажакда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун педагог кадрлар ҳамда дефектолог, логопед каби мутахассисларнинг кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ демакдир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates