Қирғизистон чарм саноати йўналишидаги қўшма инвест лойиҳаларни ўз ҳудудида амалга ошириш таклифини билдирди

    Бизнес 23 октябр 2024 248

    Қирғизистон чарм саноатини ривожлантириш бўйича қўшма инвест лойиҳаларни ўз ҳудудида амалга ошириш таклифини билдирди

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма инвест лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Дастлаб томонлар чарм саноати соҳасида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар. Амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Қирғиз республикаси элчиси чарм саноатини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш, йирик маҳаллий корхоналаримиз иштирокидаги қўшма инвест лойиҳаларни қўшни давлатда амалга ошириш таклифини билдирди.

    Шунингдек, томонлар жунни қайта ишлаш ва тери хом ашёсини йиғиб олишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини муҳокама қилдилар. Элчининг сўзларига кўра, бугунги кунда Қирғизистонда тери хом ашёсини қайта ишлаш етарли даражада бўлмагани боис, кўп қисми ташлаб юбориляпти.

    Мулоқот сўнгида томонлар икки давлат тадбиркорлари иштирокида чарм саноат соҳасида бизнес турлар ва музокаралар платформасини ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates