“Москва вақти билан соат 12:25 да Кайин-Талаа қишлоғида жойлашган мактабда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғинни ўчиришга Кара-Кулжа туманидан 1 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган”, — деди Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Эльнура Муктарова.
Мактаб биноси бир қаватли, совет даврида қурилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирча жабрланганлар, ёнғин сабаблари ва етказилган зарар ҳақида маълумот бермади, деб хабар беради mir24.tv.









