Қонун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан 2025 йил 10 сентябрда қабул қилинган.
Қонуннинг мақсади миллий ғояни мустаҳкамлаш ва қирғиз халқининг турли босқинлардан ҳимоячиси, миллий қаҳрамони, буюк Манас номини Жалолобод шаҳрига беришдан иборат.
Шу муносабат билан Қонун Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Жалолобод шаҳрини Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Манас шаҳри деб ўзгартиришни назарда тутади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради, деб хабар берди president.kg.









