Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси делегацияси Ўзбекистонда

    Ҳарбий 13 май 2022 2036

    Жорий йил 9 майда икки томонлама ҳамкорлик доирасида Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник Т.Эргешов бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюрди.

    Илгари, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан раҳбарларнинг идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари юзасидан видео-конференц-алоқа шаклида музокаралари бўлиб ўтган эди.

    Ташриф Янги Ўзбекистон боғига гуллар қўйиш ва Мустақиллик монументи билан танишиш маросимидан бошланди. Шундан сўнг, Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этиб, ҳудудий бошқармалар ва ҳудудий ўқув марказларидан раҳбарлар видео-конференц-алоқа орқали қатнашди.

    Учрашув давомида томонлар яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиб, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолади.

    Ташриф дастурига кўра, делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишиб, шу билан бир қаторда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасидаги «Шон-шараф музейи» га ташриф буюрди.

    Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates