Рўйхатда 20 та ташкилот бор. “Толибон” ҳаракати улар орасида йўқ.
“Толибон” Қирғизистонда 2006 йил сентябрида Бишкекнинг Первомайский туман суди қарори билан террорчилик ҳаракати деб тан олинган.
Судлар томонидан тақиқланган ташкилотлар рўйхатига, жумладан, Ал-Қоида, Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати, Курд халқ конгресси (Конгра-Гель), Шарқий Туркистон озодлик ташкилоти ва Ҳизбут-Таҳрир ал-Ислом ҳаракати киради, деб хабар беради aa.com.tr.