Қирғизистон ва Ўзбекистон ягона пенсия стажини тан олишга келишиб олди

    Қирғизистон ва Ўзбекистон пенсия ёши учун етарли бўлган ягона меҳнат стажини тан олишга келишиб олди.

    Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари суғурта бадалларининг икки баравар тўловисиз, ҳамда барча суғурта стажи ҳисобга олинган ҳолда, қайси мамлакатда яшашидан қатъи назар, пенсия олишлари мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ижтимоий фонди ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан келишув имзоланди.

    Томонлар давлат ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти ҳақида битим лойиҳаларини, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича маъмурий битимни мувофиқлаштириб олдилар. Ушбу ҳужжатларда:

    пенсия белгилашда суғурта стажини жамлаш;

    фуқароларга пенсияни тўғридан-тўғри, етказиб бериш харажатлари учун тўловсиз, етказиб бериш;

    хизмат сафари давомида ва иш муддатини чўзишда икки томонлама ушлаб қолишни бекор қилиш кўзда тутилган.

    Шунингдек, битимларни мувофиқлаштиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар шакли белгиланди, деб хабар беради economist.kg..

    Ижтимоий жамғармада таъкидландики, битимларнинг амалга оширилиши икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланишига ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик учун, жумладан, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» каби йирик инфратузилма лойиҳалари доирасида ҳам қўшимча имкониятлар яратилишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates