Қирғизистонда 5 июндан ички рейсларга рухсат берилди

    Транспорт 5 июн 2020 1561

    Кеча Республика тезкор штаб-квартираси 5 июндан минтақалар ўртасида ички рейслар ва транспортни, шунингдек, 25 июндан ёзги лагерларни йўлга қўйишга қарор қилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

    “Kабар” Қирғизистон Миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов тегишли давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари текшириш алгоритмини аниқ амалга ошириш ва зарур санитария чораларига риоя этилишини назорат қилишга тайёр бўлишлари кераклигини таъкидлади.

    - Жамоат тарнспортида, йўловчиларда барча саниатария хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиниши керак. Ниқобларни кийиш, қўниш пайтида ҳароратни ўлчаш мажбурийдир. Автобус ва микроавтобусларда одам ташиш хавфсиз бўлиши керак. Биз барча инсонлар ҳамма санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилаётганига амин бўлишимиз керак, - деди Кубатбек Бўронов транспорт ва йўллар вазирлигига тегишли кўрсатмалар бериб.

    Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бишкек юқумли касаллик хавфи юқори бўлган марказ бўлиб қолишини ва муҳим ҳолатларсиз пойтахтга ташриф буюриш тавсия этилмаслигини таъкидлади.

    4 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 1 минг 899 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. 1 292 нафари тузалиб, 20 нафари вафот этган.



    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates