Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Мирлан Самийкожонинг 24.kgга тушунтиришича, ҳужжат фуқароларга охири русча бўлмаган фамилияларни танлаш имкониятига эга бўлиши учун ишлаб чиқилган.
Айтиш жоизки, фамилия ва ота исмининг амалдаги имлоси сақланиб қолади, -ов, -ев, -вич, -вна қўшимчалари қолади, улар фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин, деб хабар беради 24.kg.
Қирғизистон Республикасининг Оила кодексига, Қирғизистон Республикасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида 1-моддани қуйидаги мазмундаги тўлдириш таклиф этилади:
- отасининг исми бўйича ўғил болалар учун “уулу” ва қиз болалар учун “кызы” қўшимчаси қўшиб ёзилиши ёки бундай қўшимчасиз ёзилиши мумкин;
- ўғил болалар учун отасининг исмига “дын/тын”, “дин/тин”, “дүн/түн”, қиз болаларга “дан/тан”, “ден/тен”, “дөн/төн” қўшимчалари қўшилади.