Унга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўли билан тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини мамлакатимиз ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий қисқартириш, туманлар ва шаҳарларни уларнинг шароитлари, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда янада ривожлантириш мақсадида:
- маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун икки баравар миқдорида ер солиғини ҳисоблаш тартиби бекор қилинади;
- шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун ер солиғини амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби ўрнатилади.
Қарорга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.