Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

    • Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
    • 2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.

    Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилади.

    Бунда:

    2025 йил 1 январдан:

    • интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;
    • сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;
    • “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
    • экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.

    кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates