Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

    “Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-453-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

    • юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
    • Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.

    Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.

    Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

    • тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
    • ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
    • телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

    2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.

    2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates