Қишлоқ хўжалигида "ақлли сув" насос станцияларини қўллаш режалаштирилмоқда

    Ўзбекирстон Республикаси Фанлар академияси “Қуёш энергияси халқаро институти” МЧЖ ва Жанубий Кореянинг “Association of Kerea Energy 4.0” ассоциацияси ҳамда “Jeongin System Co., Ltd.” компаниялари билан ҳамкорликда тайёрланган “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида Қуёш фотоэлектрик технологияларини қўллаган ҳолда ақлли сув насос станцияларини ишлаб чиқиш” техник-иқтисодий асослаш бўйича учрашув ўтказилди.

    Кореялик ҳамкорлар ўзларининг ташкилотларида олиб борилаётган илмий-амалий изланишлар ва Ўзбекистонда “4-саноат революцияси” технологияларини қўллаган ҳолда сув насос станцияларини яратиш бўйича таклифлари билан ўртоқлашди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

    Лойиҳа доирасида бир қатор вилоятларда кичик, ўрта ва катта қувватга эга қуёш технологиялари асосида пилот сув насос станцияларини ишлаб чиқиш, ўрнатиш ва мониторинг қилиш амалга оширилади. Лойиҳа бажарилиши натижасида Қуёш технологиялари асосида замонавий сув насос станцияларини қишлоқ хўжалик обектларида самарали ва кенг миқёсда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates