Касаллик қўзғатувчиси вирус ҳисобланиб, бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда тупугининг майда томчилари ҳавога тушади, кейин нафас йўллари орқали соғлом бола организмига ўтади.
Касалликнинг яширин даври 6-18 кун.
Белгилари:
— Боланинг дармони қуриб, инжиқ бўлиб қолади;
— Иштаҳаси йўқолиб, тез-тез ичи кетади.
— Катта ёшли болаларда бош оғриғи, қусиш, бурун қонаши, қорин оғриғи кузатилади.
— Тошма тошиш даврида бемор қайта иситмаламайди, томоғи қизаради. 4-6 кунга келиб ўзига хос қизил, йирик доғ тошмалар тошиб бир неча соатда бутун юзга ёйилади.
Белгилари деярли сезилмайдиган мазкур касаллик ўткир бошланиб, тана ҳарорати кўтарилади, қуруқ йўтал тутиб, кўз қизариб ёшланади, ёруғликка қарай олмайди.
Юқоридаги ҳолатлар кузатилгач, лунж шиллиқ пардаси атрофида майда қизил-оқ доғлар пайдо бўлади. Шундан 2-3 кун ўтгач, баданга тошма тошади. Демак, касалликни вақтлироқ пайқаш мумкин.
Қизамиқ 2 ёшгача бўлган, шунингдек, ёш, нимжон болалар учун айниқса, хавфли. Шу сабабдан, уларни қизамиқдан жуда эҳтиёт қилишимиз керак.
Ўн икки ойликдан бошлаб қизамиқ, қизилчага қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мавсумий касаллик бўлиб, асосан қиш ва баҳор ойларида учрайди.
Бемор тузалгач, бир умрга организмида касалликка қарши иммунитет қолади.
Касалликнинг олдини олишда энг яхши восита — профилактик эмлаш ҳисобланади.
Касалликка юзаки қараб, даво чоралари кўрилмаса, Зотилжам (ўпка яллиғланиши), томоқнинг шиши, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит), ичак касалликлари каби асоратлар қолади.
Интернет материаллари ёрдамида Феруза Жўраева тайёрлади.