"Қизил китоб"га киритилган жайронлар ўлдирилди

    Жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбири ўтказди.

    Таъкидланишича, тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Нива” русумли автомашина текширилди. Натижада машина юкхонасида 2 бош отилган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.

    Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти Нарпай тумани Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди. Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБга юборилди.

    "Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates