Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди.
У 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йил Дўстлик ордени соҳиби бўлган.
2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
