Қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди

    430 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди

    Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масаласида комплекс ўрганишлар ва 558 маротаба мониторинг ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича 3 минг 828 қонунбузилиш аниқланиб, 492 тақдимнома, 475 огоҳлантириш хати киритилди ҳамда 31 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф берилган.

    Кўрилган чоралар натижасида 430 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди, 66 ноқонуний буйруқ (ишга қабул қилиш тўғрисидаги) бекор қилинди. 24 нафар айбдор шахс маъмурий жаримага тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати маълум қилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates