Қонунчилик палатаси Спикери В.Бозкир билан учрашди

    2021 йил 6 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси В.Бозкирни қабул қилди.

    Ўтказилган учрашувда меҳмонга Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдонда олиб бораётган фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

    В.Бозкир самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси БМТ доирасида муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланаётгани, сўнгги тўрт йил ичида юртимизнинг БМТ билан кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилганини эътироф этди.

    В.Бозкир Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича аъзоси бўлгани билан табриклаб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида эришилган натижаларни алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланиши ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг халқаро даражада эътироф этилганлигини кўрсатади.

    Шу ўринда В.Бозкир Ўзбекистон бу соҳадаги тажрибасини бошқа давлатлар билан ўртоқлашиши мақсадга мувофиқлигини қайд этди.

    Ўзбекистон янги халқаро ва минтақавий ташаббусларига БМТни фаол жалб қиляпти. Мамлакатингизнинг БМТ билан алоқалари натижасида жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлик борасида ўзига хос тажриба тўплади.

    У Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги, гендер тенглигини таъминлаш ва ёшларга оид олиб борилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

    В.Бозкир БМТ фаолияти ҳақида гапириб, мазкур нуфузли ташкилот томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлари оддий инсонлар учун тушунарли ва қулай бўлиши кераклиги, пандемия шароитида кўпгина ривожланиб келаётган давлатлар ташқи қарзи кўпайганлиги, шу сабабли халқаро молия ташкилотлари ва қарз берган қудратли давлатлар ушбу қарзлардан воз кечиши лозимлиги ҳамда вакциналарни ишлаб чиқарувчи давлатлар томонидан бошқа давлатларга мазкур вакциналарни БМТ назоратга олиши муҳимлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

    Делегация раҳбари ўз фаолияти даврида БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини ва барча имкониятларини ишга солишини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates