Қонун лойиҳасида жамият ишончли бошқарувчисининг, кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директорининг жамиятга етказган зарари учун жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовнинг ўз телеграм каналида ёзишича, қонунчиликка фидуциар мажбуриятлар институти кириб келмоқда.
Фидуциар мажбуриятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- виждонан ҳаракат қилиш;
- жамият мол-мулкидан жамиятнинг устави ва ички ҳужжатларига зид равишда, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик ва бошқаларга бундай қилишга йўл қўймаслик;
- жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳада тадбиркорлик фаолиятини бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик;
- мулкий манфаат эвазига қарорлар қабул қилмаслик.