Раис Рустам Минниханов делегацияни қутлаб, Қорақалпоғистон маданият кунлари доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ташкил этилгани ва «Қозондаги Шарқ бозори» халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Татаристон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида яқин муносабатлар юксак баҳоланиб, жорий йил май ойида Россия олий даражадаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ҳудудлараро форуми доирасида Қорақалпоғистон ва Татаристон ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, бизнес делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, туризм соҳасини оммалаштириш учун «roadshow» ва инфотурлар ўтказиш, талабалар таълимини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради «Дунё» АА.