Қорақалпоғистонда дизель ёқилғисини талон-торож қилаётганлар воқеа жойида ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дизель ёқилғисини талон-торож қилаётганлар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “T.N.B.” МЧЖнинг Қўнғирот филиали цех мудири З.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 2 222 литр дизель ёқилғисини ҳеч қандай ҳужжатсиз филиалга тегишли ёқилғи ташувчи автомашинасида “K.Sh.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 2 222 литр дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates