Бу ҳақда Фачживан сайти ёзмоқда.
Текширув натижасида қарийб 4 миллиард юан (деярли 550 миллион доллар)лик муаммолар бартараф этилиб, қишлоқ мактаб ўқувчиларини овқатлантириш учун ажратилган маблағларни ўзлаштирган 1200 нафар шахс жавобгарликка тортилди.
121 округда 237 мактаб раҳбари жазоланди, 147 ноқонуний озиқ-овқат етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бекор қилинди, маблағлар қайтарилди ва 420 миллион юан (тахминан 60 миллион доллар) миқдорида жарима солинди.