баннер
14 мар 2025
03:41

    Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

    “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech