Қорақалпоғистонда тест синовлари бошланди

    Бугун, 14 июлда мамлакатимиз бўйлаб 2025-2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари бошланди.

    Нукус шаҳридаги тест синовлари ўтказиладиган жойлар қаторида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт мажмуасида ҳам абитуриентлар тест синовларида иштирок этяпти.

    Бу ерда абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари, тест жараёнини онлайн кузатиш имконияти, шунингдек, бошқа зарур шароитлар яратилди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, тест синовлари кунига икки сменада – 1-смена 08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса 15:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.

    Қорақалпоғистон Республикасида олий ва касбий таълим муассасаларига кириш тест синовларида жами 32 700 дан ортиқ абитуриентлар иштирок этиши кутилаётган бўлиб, тест синовлари шу йил 22 июлгача давом этади.

    Тест синовлари тўлиқ видеокузатув орқали онлайн трансляция қилиняпти ҳамда жараённи test2025.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates