Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, туман прокуратураси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
5-умумий ўрта таълим мактабига 2023 йил 13 апрель куни "Tabassum NUKUS" МЧЖ томонидан 267 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари намунаси Қорақалпоғистон Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.
"Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.