Мактаб ошхоналарида назоратчи қўйиш таклифи илгари сурилмоқда

    Мактабларнинг 2500 тасида вақтинчалик буфетлар фаолият кўрсатаётган бўлса, 3611 тасида ҳатто буфет ҳам ташкил этилмаган.

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти мактаб ошхоналарида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди. Хусусан:

    • мактаблар ошхоналарида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича назоратчи фаолиятини йўлга қўйиш;
    • Республика миқёсида мактабларда бепул овқатланиш тизимини йўлга қўйишнинг ижтимоий-иқтисодий асосларини таҳлил қилиш;
    • мактаб ошхоналари фаолиятини қисман субсидиялаш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Мутахассислар ушбу заруратнинг сабабларини қатор мисоллар билан изоҳлаб, қуйидагиларни ёзди:

    Бугунги кунда мактабларда ташкил қилинган ошхоналарнинг фаолияти соғлом овқатланиш талабларига етарли даражада жавоб бермайди. Айрим мактаб ошхоналарида газли ичимликлар, ёғли ёки тезпишар егуликлар, турли ширинликлар сотиш ҳолатлари мавжуд.

    2022 йил ҳолатига кўра, юртимизда мавжуд бўлган 10130 та мактабнинг 4019 тасида ошхоналар бор, 2500 тасида эса вақтинчалик буфетлар фаолият кўрсатмоқда. 3611 та мактабда ҳатто буфет ҳам ташкил этилмаган.

    Натижада ўқувчиларда тўғри овқатланиш рационига амал қилмаслик, овқатдан заҳарланиш, вазн ортиши каби нохуш ҳолатлар келиб чиқмоқда.

    Бунга мактаб ошхоналарида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва ошпазларнинг мазкур талаблардан етарли даражада хабардор эмаслиги ҳамда мактаб маъмуриятининг ошхоналар фаолиятини назорат қилишдаги камчиликлар сабаб бўлмоқда.

    Хориж давлатларида мактаб таълимидан бошлаб соғлом овқатланиш рационини шакллантириш механизмлари йўлга қўйилган.

    Жумладан, Австралияда мактаблар ошхоналарида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича назоратчи фаолият юритади.

    Финландия мактабда болаларни бепул овқат билан таъминлаган дунёдаги биринчи давлат ҳисобланади. Мактаб ошхоналари менюсига янги ва пиширилган сабзавотлар, картошка, гуруч ёки макарон, балиқ, гўшт ёки ловия, ёғсиз, ярим ёғсиз сут ёки ачитилган сут маҳсулотлари, сув, маргаринли нон, резаворлар ёки мевалар киради.

    Мактабларда соғлом овқатланиш тизими Шотландия, Италия, Швеция, Жанубий Корея, Япония, АҚШ каби давлатларда ҳам йўлга қўйилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates