Ўтказилган рейд давомида "Қўйлиқ" бозори ҳудудида 5 та шарқ бўғма илони ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди. Илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, рейд давомида ноқонуний сотилаётган бошқа ҳайвон ва қушлар ҳам аниқланиб, табиатга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар белгиланди.