Қозоғистон билан ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга доир “Йўл харитаси” имзоланди

    Туркий давлатлар ташкилоти котибияти, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида уч томонлама “Йўл харитаси” имзоланди.

    2022 йилнинг 3 - 4 октябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти котибияти ҳамкорлигида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Туризм вазирликлари ҳамда туристик компаниялари вакиллари иштирокида “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга оширишга доир форум ўтказилди.

    2023 йил 17 январь куни эса ана шу учрашув давомида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти котибияти, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида уч томонлама “Йўл харитаси” имзоланди.

    Онлайн учрашувда Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакиллари 2023 йил октябрь ойида Қозоғистонда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг навбатдаги йиғилишига таклиф қилинди.

    Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Туркий давлатлар ташкилоти котибиятининг ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар орасида маданият ва туризмни ривожлантиришга қаратилган барча лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган умумий сайёҳларнинг 57 фоизи Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан 30 фоизи (1 550,0 минг нафардан ортиқ) Қозоғистондан ташриф буюрган туристлардир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates