Эндиликда Фуқароликка қабул қилинганда ёки Қозоғистон Республикаси фуқаролигини тиклашда давлат тилини бошланғич босқичда билиш даражаси камида 36 баллни, Қозоғистон Республикаси Конституцияси асослари бўйича билим даражаси камида 9 баллни ташкил этиши, Қозоғистон тарихини билиш даражаси камида 15 баллни ташкил этган бўлиши талаб этилади. Бу ҳақда Қозоғистон фан ва олий таълим вазирлиги ҳужжатида белгиланган, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда тиббиёт ходимларига зўравонлик 12 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлади
Бундан ташқари, тиббиёт ходимларига нисбатан уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирмайдиган зўравонлик 7600 долларгача жарима, 600 соатгача жамоат ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.







