Қайд этилишича, шу йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва божхона органи вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ўтказилди.
Томонлар учрашув давомида икки давлат ўртасида ташувларда юзага келаётган ҳар бир ҳолат алоҳида муҳокама қилган.
Якунда тегишли соҳа вакилларидан иборат тезкор штаб тузилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан келишиб олди.