Қозоғистон Толибонни террорчи ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

    Шу кунгача Толибон террорчилик ташкилоти рўйхатидан жой олиб келаётган эди. Ҳатто Толибон бир нечта террорчилик ҳаракатларини амалга оширганликда гумон қилинганди. Аммо Қозоғистон ҳукумати Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини ва Афғонистон билан савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантираётганини айтди.

    Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда Толибон режимини террорчилар рўйхатидан чиқарди, — деди Қозоғистон республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Токаев.

    Бу ҳақда Токаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламент палаталари спикерлари билан учрашувда маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдир.

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияровнинг такидлашича, Қозоғистон республикада тақиқланган террористик ташкилотларнинг миллий рўйхатини янгилаш мақсадида мунтазам равишда аудит ўтказади. Бу жараён доирасида БМТ амалиётига кўра, Толибон ҳаракатини ундан чиқаришга қарор қилинди. Шундай қилиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий бўлган резолюцияларига кўра, Толибон ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхатига киритилмаган. Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги кейинги алоқалар БМТ позицияси, БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланган резолюциялар асосида ривожлантирилади.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаракатни шарҳлар экан, бу қарор Қозоғистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга, ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, жумладан, минтақавий хавфсизликни сақлаш ҳамда терроризм ва наркотик жиноятларига қарши курашиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтди.

    Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати бу қадам афғонлараро ярашувни рағбатлантириш ва мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшишини кутмоқда.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates