Бу ҳақда Мангистау вилояти Экология департаменти матбуот хизмати баёнотига таяниб, КазТАГ хабар берди. Ўлик тюленлар Асан аҳоли пунктидан Баутино бурнигача чўзилган ҳудудда топилган.
Тюленларнинг оммавий қирилиш сабаби номаълум. Департаментнинг лаборатория ва таҳлилий назорат бўлими мутахассислари Форт-Шевченко ва Баутино аҳоли пунктларидан денгиз сувидан намуналар олишди.
Қозоғистонда Каспий тюленларининг оммавий қирилиши биринчи марта содир бўлмаяпти. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Балиқчилик қўмитаси 2024 йил ноябрдан 2025 йил майгача топилган ўлик тюленларнинг умумий сони 2194 тани ташкил этганини хабар қилди. 2025 йил февраль ойида Қозоғистоннинг Марказий Осиё атроф-муҳит тадқиқотлари институти (CAIER) Каспий тюленларининг оммавий қирилиб кетиш сабабларини ўрганиш учун уларнинг маълумотлар базасини яратиш ниятини эълон қилди, деб хабар берди kommersant.ru.







