Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларига уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этаётган амаки ушланди

    Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларини васийликка олган ва уларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган эркакка қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

    аълум қилинишича, шу йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А.(аёл)дан мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатда онаси ва отаси вафот этгани, у 2006 йилда туғилган (17 ёшда) И.А. ва 2012 йилда туғилган С.Р. исмли сингиллари учун энг яқин қариндош бўлсада, қизлар амакиси Р.Р.нинг васийлигига берилгани, амакиси Р.Р. эса қизларни Қозоғистон Республикасига ўз яшаш манзилига олиб кетгани, ҳозирда у қизларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этаётганини билдирган.

    Аёл ўз сингилларига жинсий зўравонлик содир этаётган амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариш ҳамда энг яқин қариндош эканлиги сабабли қизларга уни қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган.

    Болалар омбудсманининг ИИВга ва ТИВ орқали Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулига юборган сўрови асосида идораларнинг тизимли ва ўзаро тезкор чоралари натижасида жорий йилнинг 8 июнь куни И.А. ва С.Р. лар амакисининг уйидан полиция ва васийлик органи томонидан олиб кетилиб, мураккаб ижтимоий вазиятларга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлаш Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилди.

    Ҳозирда қизларга барча зарурий ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилмоқда.

    Шунингдек, Болалар омбудсмани сўрови асосида Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулининг тезкор чоралари натижасида Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан А.А. просессуал тартибида ушланиб, унга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодекси 121-моддаси, 3-1 қисми, 1-банди (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Кеча, 17 июнь куни суд томонидан Р.Р. га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Ҳозирда қўзғатилган жиноят ишига жабрланувчи сифатида жалб қилинган вояга етмаган И.А. ва С.Р. ларнинг қонуний манфаатларини жиноят иши юритуви давомида ҳимоя қилиш мақсадида Болалар омбудсмани ўзининг хорижий ҳамкасби, Қозоғистон Болалар омбудсмани билан қизларга барча зарурий ҳимоя чораларини кўрсатиш юзасидан музокара олиб бориб, ҳозирда қизларга тегишли кўмак кўрсатиш жараёни бошланди.

    Шунингдек, Болалар омбудсмани, ИИВ ва ТИВ томонидан вояга етмаган И.А. ва С.Р. ларга нисбатан васий тайинлаш ва (тергов якунидан сўнг) Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    "Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates