21 апр 2025
13:25

    Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар учун "Бирламчи кўмак хоналари" ташкил этилди

    Республика бўйлаб 192 та туман шаҳарларда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар учун шифохоналарда туну кун ишлайдиган "Бирламчи кўмак хоналари" ташкил этилди.

    Қайд этилишича, “Бирламчи кўмак хоналари“ га аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари 3 суткага бирламчи руҳий-психотерапевтик ёрдам учун профилактика инспектори далолатномаси ёки “Инсон“ маркази йўлланмаси асосида жойлаштирилади.

    Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар “Ишонч телефони 1146” га, “Инсон“ ижтимоий хизматлар марказларига, ёки ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

    Маълумот учун: “Бирламчи кўмак хоналари“ 1 июндан бошлаб Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 1 октябрдан бошлаб Республика бўйлаб ташкил этилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech