Қозоғистонда қиш ойлари ва март ойи илиқ бўлиши кутилмоқда – Казгидромет

    Казгидромет 2023-2024 йил қиш ойлари учун об-ҳаво башоратини тақдим этди.

    Қозоқ синоптикларига кўра, декабрь ойи меъёрий ҳароратлар фонида, январь ва февраль ойлари меъёрдан 1-2 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Март эса меъёрий кўрсаткичлардан 2 даража юқори бўлиши прогноз қилинган.

    Йилнинг совуқ даврида Қозоғистонга Атлантика океанидан кўплаб нам ва илиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши бизга нисбатан шимолдаги мамлакатда ҳароратнинг юқори бўлиши билан биргаликда ёғингарчиликнинг меъёрда ва ундан кўп бўлишини таъминлаши тахмин қилинмоқда.

    Ўзгидромет ҳам жорий қишда 2023 йил январдаги каби аномал совуқ бўлмаслигини, қиш ойлари илиқроқ ўтишини маълум қилганди, деб хабар беради https://t.me/uzb_meteo.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates