Қозоғистонда «СамАвто» SAZ LE60 автобусларини ишлаб чиқариш бошланади

    Саноат 28 май 2021 2124

    26 май куни Самарқанд автомобиль заводи ва «СарыаркаАвтоПром» Қозоғистонда СамАвто SAZ LE60 паст полли автобусларини ишлаб чиқаришни бошлаш тўғрисида битим имзоладилар. Серияли ишлаб чиқариш июн ойида бошланади.

    «СарыаркаАвтоПром» МЧЖ «SamAuto» МЧЖ ҚК билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари учун мослаштирилган СамАвто SAZ LE60 автобусларини ишлаб чиқаришни бошлайди, дея хабар беради uzavtosanoat.uz сайти.

    Самарқанд автомобиль заводи ва «СарыаркаАвтоПром» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги асосий битимни имзолаш Қозоғистон пойтахтида шу йилнинг 26 май куни бўлиб ўтди.

    «Яхши қўшнимизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган СамАвто SAZ LE60 автобусига бўлган қизиқишини юқори баҳолаймиз. Ушбу автобус Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари иқлим шароитига мослаштирилиб бўлинган эди, энди у Қозоғистоннинг қаҳратон Шимолига ҳам мослаштирилди. Умид қиламанки, Қозоғистон аҳолиси автобусларнинг қулайлиги, хавфсизлиги, чидамлилиги каби афзалликларига тўлиқ баҳо бера олишади» дея шарҳлайди «SamAuto» МЧЖ ҚК Бош директори Улмас Юлдашев.

    Серияли ишлаб чиқаришни бошлаш июн ойида бошланади ва шу йил охирига қадар 200 дона техника ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 2022 йилда бу рақамни 1000 донага етказиш режалаштирилган.

    «Мамлакатдаги автобус паркларининг эскириши билан боғлиқ мавжуд муаммонинг ечимини ҳамёнбоп йўловчи транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда кўрамиз. Маҳсулотларимизни танлашда биз техник хусусиятлардан келиб чиқамиз - Euro V экологик класси ва йўловчиларнинг хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга. SAZ LE60 автобуси ушбу талабларнинг барчасига тўлиқ жавоб беради, шунинг учун биз уни Қозоғистондаги йўналишларда кутмоқдамиз»,дея таъкидлади«Allur» компаниялар гуруҳи президенти Оксана Холстинина.

    «СарыаркаАвтоПром» заводи Қозоғистоннинг исталган минтақасининг шахсий буюртмалари учун SAZ Самарқанд автомобил заводи автобусларини тўлдириш имкониятига эга.

    Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Туркистон шаҳрида (Қозоғистон) SAZ LE60 «СамАвто» паст полли автобусларнинг учинчи партияси етказиб бериш амалга оширилган эди. Барча йиллар давомида Самарқанд автомобил заводи автобусларининг Қозоғистонга экспорти 920 донани ташкил этди, шундан 333 таси SAZ LE60 русумига тегишли.

    2021 йилдан бери паст полли «СамАвто» SAZ LE60 автобуси янгиланган версияда ишлаб чиқарилмоқда. Янгиланган моделга "Ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида" ги ЕИБ Божхона иттифоқининг техник регламентига мувофиқлик сертификати топширилди. Олинган сертификат Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Арманистон ва Қирғизистонда 2024 йилгача амал қилади.

    Шунингдек, 2020 йил март ойида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин иштирокида Костанай шаҳрида UzAuto Motors компанияси «СарыаркаАвтоПром» МЧЖ негизида Chevrolet автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates