Қозоғистонда сув тошқини туфайли эвакуация қилинганлар сони 111 мингдан ошди

    Қозоғистон қутқарувчилари сув тошқини билан боғлиқ вазият туфайли бир қатор аҳоли пунктларидан 111 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилишди.

    Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий бўлинмалар қўмитасининг масъул ходими Ерасил Сайпаш брифингда маълум қилди.

    “Тошқин даври бошидан буён 111 194 киши қутқариб олинди, улардан 6 814 нафари вақтинчалик жойлаштириш марказларида, шундан 11 950 нафари болалардир”, деди у.

    Айни пайтда 5411 та хусусий турар-жой бинолари, 1607 та ҳовлилар ва 2035 та қишлоқ уйлари сув остида қолган. 3503 та турар-жой биноси ва 2157 та ҳовлидан сув чиқарилди. 82 та аҳоли пункти транспорт алоқасисиз қолмоқда.

    Март ойида бошланган сув тошқини туфайли Қозоғистоннинг саккизта вилоятида маҳаллий фавқулодда вазият сақланиб қолмоқда. Қутқарув ишларига 33 мингдан ортиқ киши, 4 минг техника ва 17 самолёт жалб этилган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates