Қозоғистондаги меҳнат мигрантларининг сони бўйича ўзбекистонликлар иккинчи ўринда туради экан

    2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 13 536 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    «Хорижий ишчи кучини (кейинги ўринларда – ХИК) жалб этиш учун рухсатномалар қаторига қуйидаги тоифалар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 605 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2 793 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тўғри келади — мос равишда 5 914 ва 570 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 2 минг 458 нафар, корпоратив трансферга эса 1 минг 196 нафар киши жалб этилди», — дейилади хабарда.

    Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Қозоғистонда ХИКдан фойдаланаётган 1 728 иш берувчи бор. Уларда 459 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 99,2 фоизини ташкил этади.

    Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп ишловчилар қурилиш соҳасида — 4 297 киши (31,7%), маъмурий ва ёрдамчи хизматларда — 1 629 (12%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида — 1 482 киши (10,9%), тоғ-кон саноати — кончилик ва карьерларни қазиб олиш – 1 285 киши (9,4%), қайта ишлаш саноати – 1 248 киши (9,2%), касбий, илмий ва техник хизматлар — 797 киши (5,9%).

    Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари: Хитой — 4 011 киши (29,6%), Ўзбекистон — 1 577 киши (11,6%), Ҳиндистон — 1 187 киши (8,7%), Туркия — 1 058 киши (7,8%).

    Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб этиш учун квоталар белгилайди ва ажратади. 2024 йилда умумий квота республикадаги ишчи кучининг 0,23 фоизи ёки 22 минг бирлик этиб белгиланди, деб хабар беради Kazinform.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates