Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқаролар фирибгарлардан огоҳлантирилди

    Миграция агентлиги фуқароларни фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермасликка чақирди.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов ўзининг телеграмдаги саҳифасида Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқароларни фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.

    Таъкидланишича, сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермаслик сўралади.

    Ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарурлиги эслатиб ўтилди.

    Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралди:

    • Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17)
    • Қозоғистон Бош прокуратураси: 115;
    • Қозоғистон полицияси: 102.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates