Қозоғистоннинг Туркистон вилояти акимати делегацияси вакиллари Нурафшонга ташриф буюрди

    Тошкент вилоятида меҳмон бўлиб турган қўшни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти акимати делегацияси вакиллари Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида бўлиб, Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.

    Таъкидлаш жоизки, Давлат хизматлари марказлари бугун фуқароларнинг энг яқин кўмакчисига айланиб, тез, қулай ва осон хизмат кўрсатувчи масканга айланиб улгурди. Аҳолининг узоғи яқин, оғири енгил бўлмоқда.

    Меҳмонларга Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Марказ биносида хизмат олиш учун ташриф буюрган аҳоли учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, болалар майдончаси, ўз-ўзига хизмат бурчаги, мўъжазгина кутубхона ташкил этилган. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жойлар ажратилган. Мазкур бинода бир кунда 200-300 нафаргача фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

    Делегация вакиллари марказ фаолияти билан танишар экан, Давлат хизматлари марказлари аҳоли учун муҳим ва керак бўлган давлат хизматларини олиши мумкин бўлган жойга айланиб улгурганлигини ва тизим имкониятларини эътироф этди.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates