Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, Қувасой шаҳридаги “M.M.C.” МЧЖга тегишли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири чоғида ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатилгани ва муҳрлар бузилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидбузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 2 миллиард 944 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.









