Қуён олишга пул олган фуқаро “қуён”нинг расмини чизди

    Кафилнинг "COBALT” русумли автомашинаси сотувга чиқарилиши мумкин.

    Жалақудуқ туманининг Ойим шаҳарчасида яшовчи З.Қ. қуён боқиш истагида АТБ «Қишлоққурилишбанк»ка мурожаат қилиб, кафиллик асосида кредит маблағини олади.

    Бироқ тадбиркор бу пуллардан тўғри фойдаланмагани сабаб, кредит маблағларини қайтара олмайди, тўловдан қочиб юради. Оқибатда, кредит шартномаси шартларига кўра кафилликни бўйнига олган Х.Х. судда қўшимча жавобгар сифатида тилга олинади.

    Х.Х. кредит олишида яна бир таниши С.М.га ҳам кафил бўлган. Бироқ, қарздор С.М. ҳам кредит пулларини қайтармаган.

    Мазкур ҳолатлар бўйича суднинг ижро ҳужжатлари Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида қарздор З.Қ. ва С.М.ларга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги, жами қарздорлик қарийб 45 млн сўмни ташкил этиши сабаб қарздорликни ундириш қўшимча жавобгар Х.Х.нинг “COBALT” русумли автомашинасига қаратиб қўйилди.

    Қарздорлик бартараф этилмаса, қўшимча жавобгар Х.Х.нинг “COBALT” русумли автомашинаси сотувга чиқарилиши мумкин.

    Ҳурматли фуқаролар, кредитларга кафил бўлишдан олдин унинг ҳуқуқий оқибатлари билан танишиб чиқишни ёдингиздан чиқарманг, дея огоҳлантирмоқда Мажбурий ижро бюроси.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates