Қуёнчилик сардаромад соҳа

    5 та лойиҳа учун 6 миллиард 550 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилди.

    Бугунги кунда қуёнчилик тармоғи дунё иқтисодиёти ва истеъмолида муҳим ўринлардан бирини эгаллаган. Шу жумладан, чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик сардаромад соҳалардан бўлиб, хусусан гўшти эса парҳезбоп ҳисобланади.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан қуёнчилик йўналишида наслчилик ишларини яхшилаш, аҳоли дастурхонига сифатли ва парҳезбоп қуён гўштини етказиб бериш, терисини саноат усулида қайта ишлаб экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

    Вилоятда қуёнчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган хўжаликлар сони 18 та бўлиб, уларда жами 6 минг 205 бош қуён парвариш қилинмоқда. 2021 йилнинг биринчи чораги давомида мавжуд қуёнчилик йўналишидаги хўжаликлар томонидан 5 минг 93 килограмм қуён гўшти етиштирилди.

    Соҳани янада такомиллаштириш юзасидан белгиланган дастурга кўра, жорий йилда қуёнчилик йўналишида ишга туширилиши режалаштирилган 5 та лойиҳа учун 6 миллиард 550 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилди.

    Ушбу лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш орқали жами 2 минг 970 бош наслли қуёнлар ҳамда 48 та янги иш ўринларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

    Мазкур лойиҳалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

    Жумладан, Пастдарғом туманидаги “Миржалол” хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати 350 миллион сўмлик лойиҳа ишга туширилиб, 600 бош қуён келтирилди ва 6 та янги иш ўринлари яратилди.

    Шунингдек, “Дарғом агро великан” масъулияти чекланган жамияти томонидан парваришланаётган 1 минг 850 бош наслли қуёнлар наслини оммалаштириш юзасидан тегишли тадбирлар ишлаб чиқилди.

    — Булунғур туманида чорвачиликнинг қуёнчилик йўналиши билан шуғулланаётган 2 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улар томонидан 370 дона зотдор қуёнлар парваришланмоқда, — дейди инспекциянинг Булунғур тумани бўлими катта инспектори Санжар Турабов. — 2021 йилга мўлжалланган дастурга асосан, қуёнчилик тармоғини ривожлантириш юзасидан умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 200 миллион сўмлик 3 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Ҳозирда ушбу лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Бу лойиҳаларни ишга тушириш орқали 28 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу лойиҳа доирасида жами 2 минг 70 бош қуён боқилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 500 донаси гўшт, 890 донаси наслчилик ва 680 донаси наслчилик йўналишларига қаратилган. Бундан ташқари, ушбу лойиҳалар орқали йилига 21 тонна қуён гўшти, 7 минг 710 дона тери ва 12 минг 850 бош наслли қуёнлар етиштириш режалаштирилган.

    Мутахассислар фикрига кўра, қуённинг гўшти ва териси, шунингдек, унинг ёғи ҳам экологик тоза маҳсулот бўлиб, косметологияда турли кремларни тайёрлашда фойдаланса бўлади. Умуман олганда, қуёнчилик тармоғини янада ривожлантириш, унинг териси ва мўйнасини саноат усулида қайта ишлаб, эскпортга йўналтириш хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар учун мўмай даромад саналади.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates