Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:
жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
▫️қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
▫️қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;
▫️энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:
▫️жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
▫️юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.