Қуёш станцияси Хитойнинг шимоли-ғарбий Шинжон вилоятидаги чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, умумий майдони 200 минг гектарни ташкил қилади.
Қайд этилишича, станциянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 6000 ГВт/соатдан ошади. Электр стансияси Хитойнинг Power Construction Corporation of China (Power China) томонидан қурилган.
Ушбу электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергияси Хитойнинг Узоқ Шарқ минтақаларига юборилади.
Маълумотларига кўра, янги қуёш электр станцияси қурилишидан аввал, Хитойда ҳар бири тахминан 3 ГВт қувватга эга иккита қуёш станцияси мавжуд бўлган.