“29 июль куни Москва вақти билан соат 05:37 да 3764 (S05W04) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 10 дақиқа давом этган Х1.5 чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.
Илгари Х1.2 (14 июль) ва Х1.9 (16 июль) чақнашлари ҳақида хабар берилган эди.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги 1 квадрат метр учун 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.